«Qanot Sharq» авиакомпанияси 2023 йилнинг 29 март куни HH-5507 Тошкент-Жидда ва HH-5508 Жидда-Тошкент рейсларининг тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан ўз узрини келтиради

30 марта, 2023

Ҳурматли йўловчилар!

Зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда авикомпания юзага келган вазиятни ёритиб беришга тайёр.Гап шундаки, Жидда аэропорти маъмурияти олдиндан берилган қўниш ва учиш учун «SLOT» рухсатномасини бир томонлама тўхтатиб қўйди. АК «Qanot Sharq» янги «SLOT» рухсатномасини қайта-қайта сўрашга ҳаракат қилди, бироқ бошқа авикомпаниялар рейслари иштирокида ҳосил бўлган тирбандлик туфайли Жидда аэропорти бизнинг илтимосимизни қондирмади. 2023 йилнинг 29 март куни HH-5508 Жидда-Тошкент рейсининг йўловчилари «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари»нинг HY-336 Жидда-Тошкент рейси билан Тошкентга етказилди ва бунинг учун «Qanot Sharq» ўз миннатдорлигини билдиради. HH-5507 Тошкент-Жидда рейсининг йўловчилари Жиддага 2023 йилнинг 31 март куни етказилади - Тошкентдан учиб кетиш вақти 11:00. Бу рейс Жидда аэропорти билан олдиндан келишилган бўлиб, йўловчиларни манзилга етказиш сўзсиз амалга оширилади. Саудия Арабистонда маросим кунларини тўлиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида «Qanot Sharq» авикомпанияси раҳбарияти ушбу йўловчиларни Жиддадан Тошкентга, аввалги режалаштирилган 2023 йил 9 апрель ўрнига, 2023 йил 11 апрелда етказишга қарор қилди. Барча йўловчиларга узримизни билдирамиз.

Ҳурмат билан «Qanot Sharq» авиакомпанияси раҳбарияти

Читайте также